Бу оят нозил бўлгач, мусулмонлар хурсанд бўлдилар ва Расулуллоҳ туялар ва асирларни олдилар. Бу оятда Қурайшнинг ташвиқотига аниқ жавоб бор. Зеро, Қуръони Карим Қурайшнинг ҳаром ойда уруш қилиш ҳақидаги саволига: «Ҳаром ойда уруш қилиш катта гуноҳ. Лекин Масжидул-Ҳаромдан қайтариш, унинг аҳлини у ердан ҳайдаб чиқариш Оллоҳнинг наздида ҳаром ойда одам ўлдиришдан кўра каттароқ гуноҳдир. Қурайшнинг қилган ва қилаётган ишлари - мусулмонларни қўрқитиш ва азоблаш орқали динларидан қайтариши ҳаром ойда ҳам, бошқа ойларда ҳам уруш қилиш ва одам ўлдиришдан кўра каттароқ гуноҳдир. Ҳаром ойда мусулмонлар уруш қилганлари учун уларга қарши ташвиқот юргизаётган Қурайш, агар қодир бўлса, уларни динларидан қайтариш учун тинимсиз уруш қилади. Шундай экан, Ислом даъвати олдида тўсиқ бўлаётган, Оллоҳнинг йўлидан қайтараётган, Оллоҳга кофир бўлган, Масжидул-Ҳаромдан унинг аҳлини қувиб чиқарган ва мусулмонларни диндан қайтараётган Қурайш ҳаром ойда ҳам, бошқа ойларда ҳам мусулмонларнинг унга қарши уруш қилишларига лойиқдир. Бинобарин, Абдуллоҳнинг ҳаром ойда уруш қилишида мусулмонларга зарар бўладиган ҳеч нарса йўқ», деб жавоб берди.
42-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|